Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буданов тайинлови АҚШга маъқул, Украинадагилар уни Зеленскийнинг вориси сифатида кўрмоқда
АҚШ расмийлари нуқтайи назарига кўра, Кирилл Буданов Украина президенти офиси раҳбари лавозимига тайинланиши яхши танлов бўлди, деб ёзади The Washington Post газетаси. Россия-Украина йўналишидаги собиқ мулозимлардан бири нашрга анонимлик шарти билан айтишича, Украина ҳарбий разведкасининг собиқ раҳбари Доналд Трамп маъмуриятидаги турли фракциялар вакиллари орасида ҳурмат қозонган.
Агрессив ва урушқоқ одам сифатида танилганига қарамай, Буданов 2025 йил бошидаги тинчлик музокараларида кўзга кўринмас, аммо муҳим рол ўйнади, деди журналистлар суҳбатдоши. «Сиз ҳақиқатан ҳам уруш қандай тугаши кераклигини муҳокама қилганингизда, у, эҳтимол, вазиятга реал қарайдиган ва энг ҳушёр одамлардан биридир», – дейди у.
Манбанинг сўзларига кўра, Украина президенти офисининг аввалги раҳбари Андрей Ермак ўз хатти-ҳаракатлари билан америкалик ҳамкасбларида эгоцентрик одам сифатида таассурот қолдирганди. «Украина манфаати учун қайғуриш ўрнига, [Ермак] охир-оқибат ўзи ва Зеленский манфаати учун қайғурди», – дея қўшимча қилди у.
Ўз навбатида, Украина президенти жамоасидаги собиқ юқори мартабали амалдорнинг фикрича, Буданов Бош разведка бошқармаси бошлиғи лавозимида анча муҳимроқ шахс эди. Бироқ, бу ўзгариш Зеленский офис раҳбаридан кўра кўпроқ вице-президент ролига мос келадиган «Ермак услубидаги яна бир кучли одамни қидираётгани»ни кўрсатади.
The Washington Post нашри суҳбатдошининг айтишича, Буданов Ермакдан бир нечта муҳим жиҳатлари билан фарқ қилади, жумладан, унда «ворис бўлиш имконияти бор». Украиналик собиқ мулозимнинг фикрича, Зеленский янги муддатга номзодини қўймасликка қарор қилган, у «хавфларни ҳисоблаб чиққан ва шунга рози бўлган» ва ҳатто Будановни «айрим шахсий кафолатлар билан „ворис“ лойиҳаси сари биринчи қадам» сифатида кўраётган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, у бу кадрлар алмашинувидан «энг истиқболли рақобатчисини йўлдан олиш» учун имконият сифатида фойдаланиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026