Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда енгил автомобил ишлаб чиқариш статистикаси эълон қилинди
2025 йилда Ўзбекистонда 457 883 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 28,7 минг донага кўпайган.
Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси 2025 йил якунлари бўйича мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар тўғрисидаги дастлабки статистик маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, йил давомида республикада турли русумдаги 457 883 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 28,7 минг донага юқори бўлиб, автосаноатда барқарор ўсиш кузатилаётганини кўрсатади.
Ишлаб чиқарилган автомобиллар русумлар кесимида қуйидагича тақсимланган:
- Cobalt — 161 152 дона;
- Damas — 93 681 дона;
- Tracker — 50 362 дона;
- Onix — 33 122 дона;
- KIA — 26 317 дона;
- BYD — 20 200 дона;
- Chery — 9 354 дона;
- Haval — 9 344 дона;
- Tank 500 — 50 дона;
- махсус енгил автомобиллар — 54 301 дона.
Маълумотлардан кўриниб турибдики, ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Cobalt (161 мингдан ортиқ) ва Damas (93 мингдан зиёд) етакчи ўринларни сақлаб қолмоқда. Шу билан бирга, Tracker, Onix, KIA ва BYD каби замонавий моделлар улуши ҳам изчил ортиб бормоқда.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ички бозорда талаб сақланаётгани, шунингдек, маҳаллий автосаноат қувватларининг босқичма-босқич кенгайиб бораётгани билан изоҳланади.
Мавзуга оид
13:40
Ўзбекистонда ёнилғи ишлаб чиқариш кўрсаткичлари эълон қилинди
11:18 / 31.12.2025
Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 1 миллион донага етказилади
18:43 / 23.12.2025
Тадбиркорларга ишлаб чиқариш қувватини оширишга нималар тўсқинлик қиляпти?
11:40 / 16.12.2025