Авиакомпаниянинг расмий хабарига кўра, C6352 рейси 5 март куни (маҳаллий вақт билан) қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади: Дубай 10:40 — Тошкент 16:10.

Қайд этилишича, колл-марказ мутахассислари йўловчилар билан боғланиб, зарур маълумотларни тақдим этади.

Барча саволлар бўйича қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш мумкин. E-mail: [email protected]. Телефон: +998 55 518 88 88.

Centrum Air юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраб, йўловчиларга тушунганлари учун миннатдорлик билдирди.