Маълум қилинишича, синов ишларидан кўзланган асосий мақсад — халқаро хавфсизлик стандартлари асосида иситиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, мавжуд нуқсонларни аниқлаш ҳамда қиш мавсумида барқарор иссиқлик таъминотини таъминлашдан иборат.
Шу муносабат билан мутасаддилар ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда биноларда бўлган шахслардан эҳтиёткор бўлишни ва хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишни сўрамоқда.
Синов ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. Жумладан, 24 мартдан 31 мартга қадар бўлган даврда синовлар иссиқ сув таъминотини қисқа муддатга ўчирган ҳолда ўтказилади. 1 апрелдан 1 майгача бўлган даврда эса синов ишлари иссиқ сув таъминоти узилмаган ҳолда давом эттирилади.
















