2026 йилда Қурбон ҳайити тахминан 26 ёки 27 май саналарига тўғри келиши кутилмоқда. Айни шу кунларда бутун дунё мусулмонлари Саудия Арабистонидаги муқаддас Макка шаҳрига бориб, Ҳаж амалини бажаради. Шунга мувофиқ, Саудия расмийлари ҳар йили келадиган миллионлаб зиёратчиларни кутиб олиш ва мавсумни талафотларсиз, тартибли ўтказиш учун олдиндан тайёргарлик кўради.
Булар қаторига зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, йўллардаги тирбандлик ва меҳмонхоналарни ҳисобга олиш, ноқонуний келувчилар оқимини чеклаш каби чоралар киради. Бугун шулар ҳақида маълумот берамиз.
Маккага киришда чекловлар
2026 йил 13 апрелдан Саудия Арабистони муқаддас Макка шаҳрига кириш қоидаларига ўзгартириш киритди. Унга кўра, 3 тоифадан ташқари барча учун Макка шаҳрига киришда чекловлар ўрнатилади.
Хусусан, эндиликда Ҳаж мавсуми якунлангунга қадар фақат:
- амалдаги Ҳаж рухсатномаси эга;
- Макка шаҳрида яшаш гувоҳномасига эга;
- Маккада ишлаш рухсатномасига эга бўлганларгина ушбу шаҳарга кира олади.

Ушбу уч тоифадан бирига кирмайдиган ҳар қандай шахс визасининг тури ёки саёҳат мақсадидан қатъи назар, муқаддас шаҳарга киритилмайди. Хусусан, Умра визасига эга чет элликлар ҳам 18 апрелга қадар Саудияни тарк этиши шарт.
Ушбу чекловларнинг қўлланиши ҳар йилги Ҳаж мавсумига тайёргарликнинг стандарт қисми бўлиб, миллионлаб ҳожилар кела бошлаган бир пайтда – шаҳарга киришни тартибга солиш ва назорат қилишга хизмат қилади.
Ноқонуний Ҳаж учун жазо чоралари
14 апрель куни Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги тегишли рухсатномасиз Ҳаж амалларини бажарувчи шахслар ва уларга кўмаклашганларга нисбатан жазо чораларини эълон қилди












