Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИБ тезкор ходими Санжар Каримовнинг уйидаги тинтувда унинг буюмини олиб кетгани маълум бўлди
Санжар Каримов ҳибсга олингач, унинг уйида тинтув ўтказилган. Тинтувда қатнашган ИИБ тезкор ходими гумондорнинг терговга алоқаси бўлмаган шахсий буюмини ўзи билан олиб чиқиб кетган – суд мажлисида у буни тан олди.
Фото: Kun.uz
Санжар Каримов устидан бораётган суд мажлисида унинг уйида ўтказилган тинтувда қатнашган ИИБ тезкор ходимлари кўрсатма берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ИИБ тезкор ходимларидан бири тинтув пайтида Санжар Каримовга тегишли буюмни ҳеч кимга билдирмаган ҳолда хонадондан олиб чиқиб кетган. Сўнгра ушбу буюмни машинасига қўйган. Наркологияга олиб бориш учун ушбу машинага чиқарилган Санжар Каримов ўзига тегишли буюмни таниб қолган.
ИИБ тезкор ходими буни суд мажлисида тан олди. У буюмни “қўлида ўйнаб ўтириб, олиб чиқиб кетиб қолгани”ни айтди.
“Наркологияга бораётганимизда машинангизда ўзимнинг фирмамга тегишли бўлган брендли нарсани кўриб қолганимга қандай изоҳ берасиз?” – деб сўради Санжар Каримов судда сўроқ қилинган жиноят қидирув бўлими ходимидан.
“Ҳа, эсимдан чиқибди, тўғри. Брелоксимон нарса бор экан. Ҳақиқатан, қўлим билан ўйнаб, олиб чиқиб кетибман. Наркология бўлимига бирга бордим. Агар рози бўлсангиз, менда қолади, десам “мен розиман”, деб айтдилар”, – дея изоҳ берди тезкор ходим.
Санжар Каримов тинтув пайтида қиммат соатлари бўлганини айтиб, ҳозирда уларнинг ҳаммаси жойида эканига шубҳа билдирди.
“Сиз кафолат бера оласизми ҳамма қимматбаҳо нарсалар ўша ерда борлигига, ҳеч ким тегмаганига?” деб сўради у тезкор ходимдан.
ИИБ ходими фақат ўзи олган нарсани айтишини, у ердаги ҳар битта деталга жавоб беролмаслигини маълум қилди.
Мавзуга оид
19:59 / 24.04.2026
Наманганда фуқарони қийноққа солган ИИБ ходимлари қамалди
17:36 / 24.04.2026
“Олимбоевларга уйини қайтаришга тайёрмиз” – Санжар Каримовнинг адвокати
08:40 / 12.04.2026
Қарз лақабли пора, ИИБдаги “план” ва Синдоровнинг рекорди — ҳафта дайжести
20:05 / 10.04.2026