Иқтисодиёт | 18:50 / 05.05.2026
2725
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олтин захирасини 9 тоннага оширди

Март ойида Ўзбекистон энг кўп олтин сотиб олувчи давлатлар қаторига кирди.

Фото: medium.com

Жорий йил баҳорининг биринчи ойида бутун дунё бўйлаб марказий банклар 66 тонна олтин сотди. Бу ҳақда Бутунжаҳон олтин кенгашининг (WGC) навбатдаги ҳисоботида айтилади.

Ушбу қимматбаҳо металлнинг энг йирик сотувчилари Туркия ва Россия бўлиб чиқди. Биринчиси 60 тонна, иккинчиси эса 6 тонна сотди.

Шу билан бирга, Полша олтин захирасини 11 тоннага, Ўзбекистон эса 9 тоннага оширди. Бундан ташқари, Қозоғистон 6 тонна, Хитой эса 5 тонна сотиб олди. Чехия ва Гватемаланинг захиралари 2 тоннага кўпайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид