Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳарбий прокурори ўзгарди
Ўзбекистон президенти фармони билан Отабек Акбарович Холбоев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Отабек Холбоев муқаддам Тошкент ҳарбий прокурори, ҳарбий прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган, 2025 йил майида Ботир Қудратхўжаев ўрнига бош прокурор ўринбосари – ҳарбий прокурор лавозимига тайинланганди.
Президентнинг бошқа бир фармони билан Қаҳрамон Анварович Исроилов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди.
Қаҳрамон Исроилов эса муқаддам Навоий ҳарбий прокурори бўлган, 2022 йил декабридан буён Ўзбекистон ҳарбий прокурори ўринбосари сифатида ишлаётганди.