Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги қувватлаш станциясида 26 май куни электромобил ёниб кетди.
Сурхондарё вилояти ФВБ хабарига кўра, Денов тумани, Боғишамол маҳалласида яшовчи фуқарога тегишли «Leapmotor C11» русумли транспорт воситаси электр қувватлаш станциясида ёниб кетган. Ёнғин жойига қутқарув бўлинмасидан 2 та экипаж етиб бориб, ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган.
Таъкидланишича, ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.











