Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ва Ўзбекистон президенти администрацияси вакили Абдулла Турсунов иштирок этган халқ депутатлари Боғдод туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Восилжон Шуҳратович Назаров Боғдод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Восилжон Назаров

2018 йилдан бери Боғдод туманига ҳокимлик қилган Алибек Турсунов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани муносабати билан лавозимидан озод этилганди.

Восилжон Назаров 1984 йил Бувайда туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2006 йилдан молия тизимида меҳнат қилиб келади. 2019 йилдан буён вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётганди.

Кун давомида Қува, Ёзёвон ва Ўзбекистон туманларига ҳам янги раҳбарлар тайинланганди.

2019 йил мартидан Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган Ҳалимжон Комилович Умаров Қува тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Ҳалимжон Умаров

Умаров 2006-2018 йилларда Тошлоқ тумани ҳокими, 2018-2019 йилларда Қува тумани ҳокими вазифасида ишлаган.

Бунгача Қува туманининг 4та сектор раҳбари - туман ҳокими Равшан Қурбонов, прокурор Бахтиёр Ваҳобов, ички ишлар бўлими бошлиғи Элёр Ҳайдаматов, солиқ инспекцияси бошлиғи Носир Мақсудов лавозимидан озод этилганди.

«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти бош директори лавозимида фаолият юритиб келган Дилшоджон Турсунмуродович Жалилов Ёзёвон туманининг янги ҳокимига