Япония Иммиграция хизмати агентлиги мамлакатда ноқонуний яшаб келган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди.

Хабар қилинишича, улар Японияга қисқа муддатли виза билан киришган.

Виза муддати тугаганидан кейин ҳам мамлакатда ноқонуний қолиб кетишгани сабабли расмийлар томонидан ҳибсга олинган.

Агар Японияда ноқонуний яшаш ёки ишлаш ҳолатлари аниқланса, полиция томонидан ҳибсга олиш ва ушлаб туриш, иммиграция муассасаларида қамоққа олиш ёки депортация қилиш каби чоралар кўрилади. Бундан ташқари, Япония ҳукумати қонунбузарлик қилган шахслар ҳақидаги маълумотни Ўзбекистон ҳукуматига ҳам тақдим этади. Бундай шахсларга нисбатан Ўзбекистонга қайтганидан кейин ҳам тегишли чоралар кўрилиши мумкин.

Шунингдек, “Японияда қочқин мақомини олиш учун ариза берилса, узоқ муддат қолиш ёки ишлаш мумкин” деган нотўғри маълумот тарқалган. Бундай мақсадлар билан қочқин мақомини олиш учун ариза беришга рухсат этилмайди. Агар қочқин мақоми рад этилса, иммиграция муассасасига жойлаштириш ёки депортация қилиш каби чоралар қўлланилади.