Россия қамоқхоналари ва колонияларидаги маҳбуслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Gulagu.net лойиҳаси асосчиси Владимир Осечкин ташкилот фаолиятини нима сабабдан музлатишга қарор қилганини маълум қилди. У бу ҳақда Германиянинг n-tv телеканалига берган интервюсида сўзлаб берган.
Осечкиннинг таъкидлашича, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, қийноқлар, зўравонлик ва урушга қарши курашаётган фаоллар ҳозирда чуқур глобал инқирозни бошдан кечирмоқда.
«Биз — ва биз билан бирга қийноқлар, зўравонлик ва урушга қарши чиққан барча инсонлар глобал инқироз ҳолатидамиз. Жуда кўп ҳамкасбларим жим. Бу сукут нафақат бизнинг миссиямизга, балки бутун дунёга ҳам зарар етказмоқда», — деди у.
Унинг фикрича, бугунги кунда халқаро ҳуқуқ тизими инқирозга юз тутган, инсон ҳуқуқлари эса халқаро сиёсий кун тартибида иккинчи даражага тушиб қолган. Осечкин оммавий ахборот воситалари кўпроқ машҳур шахслар ва сиёсий шов-шувларга эътибор қаратаётганини, одамларнинг ҳар кунлик ўлими эса одатий ҳолга айланиб қолганини таъкидлади.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Gulagu.net кўп йиллик фаолияти давомида бирорта ҳам инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мукофотга сазовор бўлмаганини айтди. Унинг фикрича, айрим ҳолларда жамоатчилик кўпроқ омма олдида чиройли нутқ сўзлайдиган шахсларга эътибор қаратади, амалда инсон ҳуқуқлари бузилишини ҳужжатлаштириш билан шуғулланувчилар эса етарлича қўллаб-қувватланмайди.
Осечкин ўз ҳаёти ҳақида ҳам гапириб, 2007–2010 йилларда Россияда тергов изоляторида сақланганини эслади.
«Мен қамоқдан сочсиз ва тишларимсиз чиққанман», — деди у.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, Францияга кўчиб ўтганига қарамай, у ҳамон ўз хавфсизлигидан хавотирда. Осечкиннинг маълум қилишича, 2025 йил октябр ойида уни ўлдиришни режалаштирган тўрт нафар гумонланувчи қўлга олинган. 2026 йил май ойида эса унинг уйи яқинида яна бир гумонланувчи ушланган. Бу ишлар юзасидан Франциянинг терроризмга қарши прокуратураси тергов олиб бормоқда.
Осечкин оила аъзоларининг бир қисми ва лойиҳа жамоаси полиция қўриқлови остида эканини ҳам маълум қилди. Унинг айтишича, таҳлилчилар уни марҳум сиёсатчи Алексей Навалнийдан кейин Россия махсус хизматларининг асосий нишонларидан бири деб ҳисобламоқда. Бунга
















