Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Inbazar асосчиси Омадбек Ҳолматовга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда — Тошкент шаҳар ИИББ
Kun.uz'га тақдим қилинган маълумотга кўра, Inbazar асосчиси зўравонлик қилаётгани акс этган ҳолатлар эски бўлиб, ҳеч ким ариза билан мурожаат қилмаган. Айни вақтда пойтахт ИИББ терговга қадар текширув бошлаган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
«Бу шахсга нисбатан интернетда тарқалган видеолар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. У [видеодаги] ҳолатлар эски бўлиб, муқаддам ҳеч ким ариза билан мурожаат қилмаган. Ҳозир видеода акс этган шахсларнинг шахси аниқланиб, текширув ўтказилмоқда», — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати Kun.uz’га тақдим қилган маълумотда.
14 сентябр куни Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи йирик савдо марказларидан бири бўлмиш Inbazar'нинг Сергели туманидаги савдо маркази масъули Меҳрож исмли ходимини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Кўп ўтмай тармоқ раҳбари видеомурожаат қилиб, зўравонга жазо кўрилишини айтиб чиқди.
Шундан сўнг, раҳбарнинг ўзи ишчиларига зўравонлик қилгани, калтаклагани акс этган видеолар ҳам тарқалди. Kun.uz воқеалар хронологияси тўлиқ шарҳлаган эди.
Мавзуга оид
19:50 / 10.03.2026
Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланди
12:16 / 07.03.2026
Президент педофил-рецидивистлар учун умрбод қамоқ жазоси киритилаётганига изоҳ берди
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
22:34 / 03.03.2026