Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир шахс номига расмийлаштириладиган пластик карталар сони чекланади
Ҳар бир жисмоний шахс учун карталар сони битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача миқдорида чекланади. Мазкур тартиб 2025 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар амал қилади. Охирги 12 ой давомида ҳеч қандай амалиёт бажарилмаган банк карталари блокланади.
Фото: Kun.uz
Марказий банк томонидан “банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача эмиссия қилиш мумкинлиги” бўйича вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилган. Бу ҳақда банк соҳасига оид “Мижозлар учун!” блоги маълум қилди.
Қайд этилишича, янги тартиб “хизмат доирасида фойдаланиш учун” грифи остида тижорат банкларига ижро учун жўнатилган.
Карталар сонига чеклов виртуал ва кобейджинг карталарига ҳам тааллуқли бўлиб, чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмайди.
Тартибнинг амал қилиш муддати 2025 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар этиб белгиланган.
Шунингдек, банкларга жисмоний шахснинг банк карталарида (жумладан виртуал картасида) 12 ой давомида ҳеч қандай амалиёт бажарилмаган бўлса, ушбу карталар блокланиши ва карта эгасига хабар берилиши вазифаси ҳам юклатилган.
Аввалроқ, Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев айрим мижозлар номига юзлаб пластик карталар очилгани, бундай карталардан фирибгарлар пул маблағларини ўзлаштириш схемаларида фойдаланаётгани ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
16:19 / 13.12.2025
Хориждан пул ўтказмалари 11 ойда 17,3 млрд долларга етди
16:37 / 11.12.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
19:09 / 10.12.2025
Ўзбекистонда ягона QR код орқали тўловларни қабул қилиш мажбурий бўлади
19:19 / 04.12.2025