Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 23:40 / 06.07.2021
15814
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда коррупционерлар рўйхати тузилади
Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилади.
Бу – 6 июл куни имзоланган, коррупцияга қарши курашишга доир президент фармонида назарда тутилган.
Реестрга киритилган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:
- давлат хизматига қабул қилиниш ва давлат мукофотлари билан тақдирланиш;
- сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзод кўрсатиш;
- давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳамда идоралараро коллегиал органларнинг аъзолигига кириш;
- уларнинг тадбиркорлиги давлат харидларида ва давлат-хусусий шериклик битимида иштирокчи (ижрочи) сифатида қатнашиши; давлат активларини хусусийлаштириш билан боғлиқ тендер ва танлов савдоларида иштирок этиши;
- давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар ҳамда давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиш.
Реестр ва унга тааллуқли чекловларга оид қонун лойиҳаси 3 ой муддатда Президент Администрациясига тақдим этилади. Реестрга ушбу қонун қабул қилинганидан кейин коррупцион жиноят содир этган шахслар киритилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
10:39 / 27.06.2026
Сув хўжалигидаги коррупция давлатга 70 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган
19:03 / 24.06.2026
Ўз ишлаётган ташкилотдаги коррупция ҳақида хабар берганлар ҳимоя қилинади
18:43 / 24.06.2026
Коррупцияга қарши ички назоратчиларнинг хавфсизлиги кафолатланди
18:32 / 23.06.2026