Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангренда ИИБ терговчиси пора билан ушланди
У фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик эвазига 10 минг доллар талаб қилган. Шундан 5 минг долларини олаётганда тезкор тадбирда қўлга олинган.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ИИБ терговчиси тезкор тадбирда пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси ўз иш юритувида бўлган терговга қадар текширув иши доирасида фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва тегишли тартибда чора кўрмаслик эвазига 10 минг доллар талаб қилган.
У сўралган пулдан 5 минг долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан терговчига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Олдинроқ Наманган шаҳар ҳокими 60 минг доллар пора олганликда айбланиб, қамоққа олинганди.
Мавзуга оид
10:10 / 28.02.2026
“Ҳовлимизда доим баҳор” – ангренлик қулупнайчи
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
14:42 / 25.02.2026
Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими Маҳмуд Холбўтаев 11 йилга қамалди
14:03 / 19.02.2026