Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА компанияси ўзбекистонлик ҳайдовчиларни таксичиликка чақирмоқчи
Қайд этилишича, дастлабки босқичда 200га яқин Ўзбекистон фуқароларини такси ҳайдовчиси сифатида ишга жалб қилиш учун имконияти мавжуд бўлиб, уларнинг меҳнат самарадорлиги юқори бўлса, яна 500 га яқин ўзбекистонлик такси ҳайдовчилари ишга жалб қилиниши мумкин.
Фото: Kun.uz
Ўзекистон Бош консулхонаси ходимлари Бирлашган Араб Амирликларининг "Dubai Taxi Company PJSC" корхонаси раҳбари Сайид Амин Абдулраҳман билан музокара ўтказдилар.
Учрашувда Ўзбекистондан малакали ҳайдовчиларни БААда қонуний равишда муносиб иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Сайид Амин Абдулраҳман Ўзбекистондан тажрибали ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш жараёнини ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлашга, ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
"Дастлабки босқичда корхонамизга 200га яқин Ўзбекистон фуқароларини такси ҳайдовчиси сифатида ишга жалб қилиш учун имкониятимиз бор. Агар уларнинг меҳнат самарадорлиги юқори бўлса, яна қўшимча равишда 500 га яқин ўзбекистонлик такси ҳайдовчиларини ишга жалб қилиш мумкин", – деди у.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Меҳнат агентлиги ва "Dubai Taxi Company PJSC" корхонаси вакиллари ўртасида ушбу жабҳадаги ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
22:17 / 17.12.2025
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторига кирди
19:11 / 16.12.2025
Yandex Go ҳайдовчиларининг бойкотга чорловлари муваффақиятсиз бўлди
15:27 / 16.12.2025
Миллий статистика: такси йўл ҳақи қимматлашуви давом этмоқда
19:32 / 15.12.2025