Иқтисодиёт | 15:14 / 04.01.2025
7317
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган хорижий электрон савдо платформаларининг фаолияти тақиқланди

Бу қарор Temu каби платформаларни Ўзбекистонда рўйхатдан ўтишга мажбурлаши, акс ҳолда уларнинг фаолияти чекланишига йўл очиши мумкин.

Фото: AFP

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, электрон тижорат операторлари (электрон савдо платформаси, буюртмалар агрегатори ва рақамли стриминг хизмати операторлари) сифатида фақат юридик шахслар –  Ўзбекистон резидентлари фаолият юритиши мумкин.

Бунда электрон шартнома ёки битимлар орқали ҳеч қандай мажбуриятлар олмайдиган, фойдаланувчиларга ўзининг ахборот ресурси ёки платформаси орқали товар (иш, хизмат) ҳамда рақамли маҳсулотлар ҳақида маълумот ёки ахборот бериш билан чекланадиган юридик шахс ва (ёки) ЯТТ электрон тижорат оператори ҳисобланмайди. 

2025 йил 1 июлдан электрон тижорат операторлари фаолияти хабардор қилиш тартибида амалга оширилади. Бунда фаолиятни амалга ошираётган субъектлар қуйидаги шарт ва талабларга риоя этишлари лозим:

  • Ўзбекистон юридик шахси шаклида давлат рўйхатидан ўтиш;
  • электрон тижорат, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама соҳасидаги қонунчилик ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
  • ваколатли органнинг сўровига мувофиқ электрон тижорат субъектларининг фаолиятига оид маълумотларни бепул тақдим этиш;
  • чакана савдо қоидалари талабларига риоя қилиш;
  • электрон тижорат иштирокчиларига хизматлар кўрсатиш учун зарур даражада ишлаши таъминланган ахборот тизимининг мавжудлиги ва бошқалар.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани