Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ҳиндистондаги новвойхонада юз берган портлашда 3 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон пойтахти Янги Деҳлидаги новвойхоналардан бирида юз берган портлашда камида 3 киши ҳалок бўлган, икки нафар одам жабрланган. Бу ҳақда, Синьхуа агентлиги хабар қилган.
Маълумотларга кўра, новвойхона пойтахтнинг шарқий қисмида жойлашган бўлган. Қурбонлар ушбу муассаса ходимлари экани таъкидланган бўлса-да, мижозлар орасида зарарланганлар бор ёки йўқлигига ойдинлик киритилмаган.
Портлашдан сўнг, воқеа жойига ўт ўчирувчилар бўлинмаси етиб келгани айтилмоқда. Жабрланганлар шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Мазкур ҳодиса бўйича тергов ишлари бошлаб юборилган.