Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мунозара» ғолиблари аниқланди
15 август куни кўҳна ва қадимий шаҳар Бухорода бошланган «Мунозара» тўгараклари жамоалари ўртасидаги III Республика турнири ўз ниҳоясига етди.
Уч кун давом этган беллашувларда жамоалар саралаш, чорак финал, ярим финал баҳсларида ўз қобилиятларини намоён этишган бўлса, Бухоро Муҳандислик-технология институтида «Инсон камолотида ижтимоий муҳит муҳим» мавзусида ўтган финал беллашуви эса қизғин таассуротларга бой бўлди.
Турнирнинг якуний натижаларга кўра, Сурхондарё ва Хоразм вилояти жамоалари 1 ўрин, Тошкент вилояти 2 ўрин ҳамда Андижон вилояти жамоаси 3 ўрин ғолиби деб топилди. Улар диплом, статуэтка, қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда «Камолот» кутубхонаси китоблари билан тақдирланишди.
Шунингдек, турнир давомида ўзининг юксак сўз санъатини намоён этган ҳамда чиройли ўйин кўрсатган 3 нафар энг яхши нотиқлар аниқланди. Қашқадарё вилояти жамоаси аъзоси Ҳамдамов Достон «Энг яхши 1-нотиқ», Фарғона вилоятидан Қурбонов Қиличбек «Энг яхши 2-нотиқ», Навоий вилояти жамоаси аъзоси Умрзоқова Нодира эса «Энг яхши 3-нотиқ» номинацияларига муносиб кўрилди.











Мавзуга оид
15:20
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026