Якунланиб бораётган 29 сентябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир қатор Ўзбекистон фуқаролари фахрий унвонлар билан тақдирланди

2015 йил 29 сентябрь куни Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг фармони эълон қилинди.

>>>  Батафсил.

Тошкент метросига ойлик йўл чипталари қайтади

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида 1 октябрдан бошлаб янги ойлик йўл чипталарини киритишни маълум қилди.

>>>   Батафсил.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Хоразмга ташрифи вақтида Тахиатош ИЭС қурилишини тезлаштириш бўйича кўрсатма берди

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, шу билан бир вақтда бош вазир Шавкат Мирзиёев 28 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятига ташрифни амалга оширди.

>>>  Батафсил.

Обама ўз қизларининг ҳарбий хизматга боришига қаршилик қилмайди