Яман пойтахти аҳли БМТнинг шаҳардаги офиси олдига тўпланди
Яман пойтахти Сано шаҳри аҳолиси вакиллари шанба кунги авиаҳужум туфайли норозилик намойиши уюштириб, БМТнинг шаҳардаги офиси биноси атрофига йиғилди.
Шанба куни Сано шаҳридаги дафн маросими вақтида берилган авиазарба оқибатида 140 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди ва 525 киши жароҳатланди.
Баъзи манбаларда эса қурбонлар сони 213 нафарлиги айтилган.
Ҳусийчилар бу ҳужум Саудия Арабистон бошчилигидаги коалиция самолётлари томонидан амалга оширилганини таъкидлашмоқда. Араб коалицияси эса бу айбловни инкор этмоқда.
Намойиш тасвирлари исёнчиларга қарашли бўлган Al Masirah телеканалида намойиш этилган. Маълум қилинишича, "Вулқон ғазаби" дея ном олган намойишда "ўн минглаб кишилар" Яман байроқларини ва Саудия Арабистонига қарши плакатларни кўтарган ҳолда кўчаларга чиқишган.
Намойиш вақтида нутқ сўзлаган кишилар БМТнинг бу воқеалардан кейин ҳаракатсиз қолаётганини танқид қилган.
Ҳаракат раҳбарларидан бири Муҳаммад Али ал-Ҳусий "агрессорларни тор-мор қилиш" ҳарбий лашкар сафига янги кучлар ёлланиши кераклигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
11:20 / 11.11.2024
АҚШ Ямандаги ҳусийчиларнинг қурол омборларига зарба берди
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024