Якунланиб бораётган 8 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Фотожамланма: “Ислом ота” масжиди очилиш маросими Қуръон тиловати билан бошланди

Тошкент шаҳри 2016 йил 7 октябрь, муборак жума куни. Аллоҳнинг инояти билан қуриб битказилган ва мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан қайта қад ростлаган янги масжиднинг очилиш маросими арафаси. Ҳаммаёқ бу улуғ шодиёнага ҳозирланган, йўлларга, ҳовлига сувлар сепилган. Масжид ташриф буюрувчи намозхонларни кутиб олишга шай...
>>> Батафсил.
Ўзбекистонда 2018 йилга келиб 547 млн киловатт соатдан ортиқ электр энергиясини тежаш имкони пайдо бўлади

Фото: Forexa.com
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ёқилғи-энергетика ва саноат соҳаси тармоқларида энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга бағишланган семинар ўтказилди.
>>> Батафсил.
Польша қуролли кучлари шай ҳолатга келтирилди

Фото: TACC
Польша Россиянинг ҳарбий соҳадаги ҳаракатларидан хавотирга тушиб, ўз қуролли кучларини тайёр ҳолатда ушлаб турибди.
















