Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2016 йил 7 октябрь куни «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатда туриш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Ҳужжат, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида доимий пропискани янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган, дея ёзмоқда Uzdaily.uz сайти.

Мазкур қарорга мувофиқ давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқарувидаги органлар, республика миқёсидаги бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ўз ходимларининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий рўйхатга ўтишларини сўраб мурожаат қилишларига рухсат берилади.  

Қарорга илова қилинган рўйхатда жами 59 ташкилот ва компаниялар номи келтирилган. Президент Аппарати, Вазирлар Маҳкамаси, Конституцион суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, МХХ, Марказий банк, вазирликлар ва давлат қўмиталари, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимликлари, давлат улушига эга бўлган компаниялар шулар жумласидан. 

Хусусан, «Ўзбекнефтегаз» МХК, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзавтосаноат» АК ва бошқаларнинг ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш имкониятига эга бўлишлари мумкин. 

1.    Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати. 
2.    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари. 
3.    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси. 
4.    Ўзбекистон Республикаси Конституцион суди. 
5.    Ўзбекистон Республикаси Олий суди. 
6.    Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди. 
7.    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси. 
8.    Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати. 
9.    Марказий сайлов комиссияси. 
10.    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. 
11.    Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси. 
12.    Тошкент шаҳри ҳокимияти. 
13.    Тошкент  вилояти ҳокимияти. 
14.    Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги.