Якунланиб бораётган 3 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг саҳифалари пайдо бўлмоқда

Фото: «Joinfo»
Твиттер, фейсбук ва инстаграм ижтимоий тармоқлари, шунингдек, телеграм иловасида Ўзбекистон президентлиги сайловида номзод бўлмишларнинг саҳифалари очилмоқда.
>>> Батафсил.
Давлат мулозимларига фуқароларни ҳар куни қабул қилиш мажбурияти юкланди

Фото: ex-press.by
Ўзбекистонда давлат ҳокимияти органларида фаолият юритувчи раҳбар ходимларига мамлакат фуқароларининг мурожаатлари ва муаммолари устида жиддий шуғулланиш вазифаси юклатилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, мурожаатлар билан ишлашнинг натижадорлигини ошириш мақсадида 2016 йил 27 октябрида 366-сонли қарори қабул қилди.
>>> Батафсил.
Рустам Азимов Бишкекда Афғонистон делегацияси билан музокара ўтказди




























