NASA коинот агентлиги Ой ва Марсга саёҳат учун яратилаётган Orion коинот кемаси фазогирлари қандай таомлар тановул қилишларини намойиш қилди.
Ушбу ҳолат тасвирланган роликда кичкинагина батончалар намойиш қилинди. Таъкидланишича, улардан ҳар бирининг озиқавий қуввати 700-900 килокалорияни ташкил қилади. Халқаро коинот станцияси экипажидан фарқли равишда, Orion фазогирлари таомномаси мунтазам равишда Ердаги захиралардан тўлдириб турилмайди ва шу сабабли турфа хиллик билан ажраб турмайди.
NASA Марсга учадиган фазогирларнинг таомларини намойиш қилди
01:21 / 28.11.20166 1491 мин













