Жаҳон | 18:37 / 29.11.2016
7361
1 дақиқада ўқилади

Теҳрон маъмурияти Россия ҲККларининг Ҳамадон авиабазасига қайтиши шартларини маълум қилди

Фото: © AP

Эрон ТИВ раҳбари маслаҳатчиси Ҳусайн Шайхулислом Sputnik Persian агентлигига берган интервьюсида Теҳрон Россияга Ҳамадон авиабазасидан фойдаланишга имкон бермоқчи эканини билдирди. Суриядаги вазият шуни талаб қилса, Россия ҳарбий-космик кучлари самолётлари базадан фойдалана олади. 

«Агар Россияда бунга эҳтиёж пайдо бўлса ҳамда бу масала Москва билан ҳал этилса, Россия ҲКК Суриядаги ҳарбий миссиясини амалга ошириш учун Ҳамадон авиабазасидан фойдалана олади. Бироқ, яна бир бор таъкидлайман, бизнинг қуролли кучларимиз назорати остида», — дея Шайхулислом сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости агентлиги.  

Унинг алоҳида уқдиришича, Теҳрон «ҳеч қачон Ҳамадон авиабазасини Россия ихтиёрига тўлиқ топширмаган».

Аввалроқ, Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Дехқон Ҳамадондаги авиабазанинг Россия ҲКК ихтиёрига берилиши эҳтимолини рад этмаган эди. 


 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид