Жаҳон | 11:30 / 11.12.2016
10423
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин ҳарбий батальоннинг махсус топшириқли жангчиларига автомат ва 2та дурбин совға қилди

Фото: ТАСС

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея Халқ армиясининг 525 рақамли ҳарбий қисмига назорат сафари уюштирди. У ўзининг шахсан буйруғи билан ташкил қилинган махсус топшириқли ҳарбийлардан иборат батальонда бўлган. Марказий Телеграф агентлиги берган маълумотга кўра, Корея Меҳнат партияси ва КХДР Давлат кенгаши раиси махсус тайёргарликдан ўтган жангчиларнинг машғулотларини кузатган.

Давлат раҳбарининг қайд этишича, "Батальон аскарлари ва зобитларнинг омилкор ҳаракатлари туфайли душман қочишга жой топа олмай қолади ва қарши ҳужумларга ўтишга имконсиз бўлади".

Ким Чен Ин армия қисмлари жанговар ҳолатда туришига кўрсатма берган.

Давлат раҳбари батальон ҳарбийлари билан бирга суратга тушиш орқали уларни рағбатлантирган. У шунингдек, махсус топшириқли бўлинма ҳарбийларига автомат ва 2та дурбин ҳадя қилган. 

Хабарда аниқлик киритилишича, Ким Чен Ин 3 ноябрда ҳам бу ҳарбий қисмга келганди.

Мавзуга оид