«Сирожиддин Аслов ЕХҲТ иштирокчи давлатлар делегациялари раҳбарларининг диққатини ташкилот ва унинг сафидаги айрим мамлакатларнинг баъзи қарашларида икки хил стандарт мавжудлигига эътиборни қаратган», — дейилади хабарда.
Тожикистон ташқи ишлар вазири ЕХҲТни ислоҳ қилиш масаласи бўйича ҳам фикрини билдирган. Шу билан бирга, Ташкилотга аъзо давлатларнинг терроризм, гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғларнинг ноқонуний савдоси, Афғонистондаги хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича биргаликда чоралар кўриш зарурлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Германиянинг Ҳамбург шаҳрида 8-9 декабрь кунлари ЕХҲТ ТИВКнинг 23-мажлиси бўлиб ўтди. Унда, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раҳбарлигидаги делегация ҳам қатнашди.











