Спорт | 14:46 / 09.01.2017
3907
1 дақиқада ўқилади

«Ювентус» бош директори: Дибала борасида таклифлар бўлгани йўқ

Фото: Juvefc.com

Туриннинг «Ювентус» футбол клуби бош директори Жузеппе Маротта ҳимоячи Патрис Эвра қишки трансфер ойнаси вақтида жамоани тарк этиши мумкинлигини тасдиқлади. Шунингдек, у ҳужумчи Пауло Дибаланинг «Реал» ёки «Барселона»га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга ўз фикрини билдириб ўтди.

«Эвра ҳали-ҳамон биз билан. У ҳозирда қаерда фаолиятини давом эттириши борасида бош қотирмоқда. Кўрамиз бу вазият қандай якун топаркин. Унинг ўрнига ўйинчи қидирмаймиз.

Дибалага келадиган бўлсак - «Реал» ва «Барселона»дан бу борада клубга қўнғироқлар бўлгани йўқ. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бизда у билан бир неча йилга мўлжалланган шартнома бор. «Ювентус»да у билан ажойиб муносабатлар бор», - дея Мароттанинг сўзларини келтиради Mediaset Premium.

Мавзуга оид