Истанбулдаги теракт ижрочиси Афғонистонда тайёргарликдан ўтган
Янги йил кечаси Истанбулдаги тунги клубда теракт уюштирган Абдулқодир Машарипов Афғонистонда тайёргарликдан ўтган. Бу ҳақда шаҳар губернатори Восип Шахин маълум қилди.
Террорчи ушланди, сўроқ давомида ўз айбини тан олди, унинг бармоқ излари фожиа жойидан олинган бармоқ излари билан мос келди, дея аниқлик киритди у. Полиция жиноятчи билан бирга учта аёл ва ироқлик эркакни қўлга олган.
Машарипов Ўзбекистонда 1983 йилда туғилган. У тўрт тилда бемалол гаплаша олади ҳамда яхши тайёргарликдан ўтган. Катта эҳтимол билан йирик террорчилик гуруҳларига алоқадор, дея таъкидлаб ўтди Шахин.
Туркия ҳукуматининг тахминига кўра, террорчи мамлакатга бир йил аввал келиб, Истанбулда хонадонлардан бирини ижарага олган, шундан сўнг бир неча бор яшаш манзилини ўзгартирган.
Губернаторнинг айтишича, полиция Машариповни ушлаш учун катта ҳажмдаги ишни бажарди. “Кузатув камераларидаги 7200 соат ёзувлар ўрганиб чиқилди, амалиётда полициянинг икки минг ходими қатнашди. У нафақат Истанбулда, балки Туркиянинг бошқа шаҳарлари – Конья, Ҳатай, Измирда ҳам олиб борилди. 152 манзил бўйича тинтувлар ўтказилиб, 50га яқин шахслар қўлга олинди”, - аниқлик киритди Шахин.
Аввалроқ Туркия бош вазири Бинали Йилдирим ҳам жиноятчи қўлга олингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаганди. Унинг таъкидлашича, тергов террорчи ортида қандай кучлар турганини аниқлаши лозим.
Хабарларга кўра, Машарипов қирғизистонлик гумаштасининг уйида яшириниб келган. У бу ерга уч кун аввал кўчиб келган.
Истанбулнинг Reina клубида содир этилган хунрезлик оқибатида 39 киши қурбон бўлган, 69 шифохонага ётқизилган эди. Теракт учун масъулиятни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
13:27 / 25.12.2024
Магдебургдаги фожиа: ҳужум қилган шахс машинасида васиятнома топилди
20:42 / 04.12.2024
Россияда «Крокус»даги терактга алоқадор яна тўрт киши қўлга олинди
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
00:48 / 23.11.2024