Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Марснинг минглаб суратлари битта роликда
Финляндиялик режиссёр Ян Фрейдман Марс юзаси суратларини тўрт дақиқали видеода бирлаштирди. Роликка Wired нашри эътибор қаратди.
Фрейман Mars Reconnaissance Orbiter сайёралараро станцияси бортидаги HiRISE камераси ёрдамида олинган кадрлардан фойдаланди. У 12 йил давомида 50 мингдан ортиқ фотосуратни олган, уларнинг бир қисми эркин фойдаланишда. Суратларни томоша қилиш учун 3D-кўзойнаклар керак.
Режиссёрнинг тан олишича, видео монтаж жараёни ҳақиқий бошқотирмага айланган. У аввалига фотосуратларга ранг берди (HiRISE камераси тасвирларни кўлрангда олади). Кейинчалик Фрейдман кадрларни кетма-кетликда жойлаб чиқди. У ишга уч ойдан ортиқ вақт сарфлади.
«Бу жуда секин жараён бўлди. Марсда ажойиб ерлар жуда кўп. Қанчалик узоқ вақт ишлаганим сайин, бу сайёра жуда гўзал эканига шунчалик кўп ишонч ҳосил қилмоқдаман», - дейди Фрейдман.
Мавзуга оид
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
08:07 / 02.02.2026
Марсда “тунги фотосессия”: Curiosity сунъий ёритишдан фойдаланди
14:38 / 14.11.2025
NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди
11:30 / 24.10.2025