Акбаржон Жалиловнинг онаси Петербургга учиб келди (видео)
Санкт-Петербургдаги терактни амалга оширишда гумонланаётган Акбаржон Жалиловнинг яқинлари Пулково аэропортига учиб келишди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.
Тахминларга кўра, Жалиловнинг онаси Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан Санкт-Петербургга етиб келган.
Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси Жалилов Петербургдаги портлаш ижрочиси эканини тасдиқлагани ҳақида хабар бергандик.
Бундан ташқари, Тергов қўмитаси Санкт-Петербург метросидаги теракт оқибатида ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлади ҳамда ўз сайтида теракт қурбонларининг 10 нафаридан иборат рўйхатини берди.
Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни Санкт-Петербург метросининг «Технология институти» бекатига «Сенная площадь» бекатидан кириб келган поездда портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 нафарни ташкил қилди, 49 киши жароҳатланди.
Мавзуга оид
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
01:02 / 24.10.2024
Анқарадаги теракт қурбонлари сони беш кишига етди. Эрдўған Қозонга ташрифини якунламоқда
20:55 / 23.10.2024
Анқара яқинидаги ҳарбий заводга ҳужум қилганлар йўқ қилинди
18:50 / 23.10.2024