"Союз-МС" кемаси экипажининг қўнишини 200 га яқин қутқарувчи таъминлайди
"Союз-МС" кемаси экипажининг Қозоғистонга қўнишини 200 га яқин қутқарувчи таъминлайди. Қўниш 10 апрелга режалаштирилган.
Бундан ташқари, Свердловск ва Челябинск вилоятларидан фазогирларнинг қўниш жойига ҳарбий авиация ва қидирув-эвакуация амфибиялари етказилган. Жумладан, гап 14 та Ми-8 вертолёти, 3 та Ан-26 ва 2 та Ан-12 самолёти, 20 та автотехника воситасининг жалб қилиниши ҳақида бормоқда, деб хабар берди "Интерфакс" ахборот агентлиги.
"Союз-МС-02" бошқарилувчи капсуласи экипажи Жезқазған шаҳридан жануброққа қўниши кутилмоқда. Ерга Халқаро коинот станциясидан уч фазогир – кема сардори Сергей Рыжиков, бортмуҳандис Андрей Борисенко ва NASA фазогири Роберт Шейн Кимброу қайтадилар.
Мавзуга оид
23:10 / 02.11.2024
Қозоғистонда «замонавий кўчманчилар» учун янги виза тури жорий этилди
17:12 / 02.11.2024
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми 5 миллиард куб метрдан ошди
09:24 / 02.11.2024
Қозоғистонда ўзини ўзи мудофаа қилиш ва кўнгиллилар тузилмалари пайдо бўлади
15:30 / 31.10.2024