Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
United Airlines рейсдан мажбуран тушириб юборилган шифокор билан келишувга эришди
Фото: AP Photo / Julio Cortez
Американинг United Airlines авиакомпанияси рейслардан биридан мажбуран тушириб юборилган шифокор Дэвид Дао билан келишувга эришди. Бу ҳақда "Рейтер" агентлиги йўловчи адвокатига асосан хабар бермоқда.
Авиакомпания келишувга келингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, бироқ товон пули қанча эканига ойдинлик киритмади.
Эслатиб ўтамиз, United Airlines авиакомпанияси рейсидаги ҳодиса 9 апрель куни Чикаго аэропортида юз берди. Ўшанда уч йўловчидан авиакомпания ходимлари учун жойни бўшатиб бериш талаб қилинди. Бу ҳолат овербукинг сабаб юз берган (самолётда бор бўлган жойга қараганда кўпроқ чипталар сотилиши билан боғлиқ вазият). Йўловчилардан бири - Дэвид Дао самолётни тарк этишдан бош тортгач, хавфсизлик хизмати ходимлари уни лайнердан куч ишлатган ҳолда олиб чиқиб кетишди ҳамда унга турли жароҳатлар етказишди.
Ижтимоий тармоқлардаги минглаб кишилар Дао билан боғлиқ вазиятдан дарғазаб бўлишди ва авиаташувчининг хатти-ҳаракатини кескин қоралашди. United Airlines бу ва қатор бошқа шунга ўхшаш ҳодисалардан сўнг ўз сиёсати ўзгариши ҳақида эълон қилди.
АҚШда йўловчини рейсдан мажбурлаб тушириб юборган полициячи четлатилди
United Airlines йўловчи билан боғлиқ можаро сабабли 800 млн доллар йўқотди
United Airlines раҳбари йўловчилар билан боғлиқ можаролар сабабли жазоланади
Мавзуга оид
10:52 / 25.12.2025
Урганчда туман сабаб айрим рейслар Бухорога йўналтирилди
10:38 / 24.12.2025
Самарқанд аэропорти муқобил аэродром сифатида 5 та рейсни қабул қилди
21:04 / 08.06.2025
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
10:06 / 12.05.2025