Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг катта самолёт илк бор ангардан олиб чиқилди (видео)
АҚШнинг Калифорния штатидаги Мохаве саҳросида дунёдаги энг катта Stratolaunch транспорт самолёти илк бор ангардан олиб чиқилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
«Stratolaunch самолёти тарихда илк бора ёқилғи қуйиш синовларини ўтказиш учун ангардан олиб чиқилди. Бу самолёт қурилишининг биринчи босқичи якунлангани ва самолётнинг ер усти ҳамда парвоз тажрибаларига ўтилганини англатади», - дейилади хабарда.
Дунёдаги энг катта самолётнинг тўлақонли илк парвози 2019 йилда амалга оширилади.


Лайнернинг қанотлари узунлиги 177 метрга тенг, унинг ўзи ҳар бирининг узунлиги 72 метр бўлган иккита фюзеляждан иборат. Самолётнинг умумий оғирлиги – 250 тонна. Stratolaunch Pegasus XL ракета ташувчиларини парвозга олиб чиқиш мақсадида ҳаво платформаси сифатида ишлаб чиқилган.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
09:15 / 16.06.2026
Калифорнияда АҚШнинг B-52 стратегик бомбардимончиси қулади
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
18:26 / 20.05.2026