Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобул тарихидаги энг ҳалокатли теракт. Президент қурбонларнинг аниқ сонини маълум қилди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида 31 май куни юк машинаси портлатилиши орқали содир этилган теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони 150 кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Афғонистон президенти Ашраф Ғани маълум қилди.
Президент барча қурбонлар Афғонистон фуқаролари бўлганини қўшимча қилган.
Қурбонларнинг 13 нафари юк машинасини тўхтатишга уринган полициячилар бўлган.
Бундан аввалги хабарларда портлаш қурбонлари сони 100 нафардан ортиқ экани, 600 киши яралангани айтилганди.
31 май куни Германиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида юк машинаси портлатилди. ОАВ маълумотларига кўра, машинага 1,5 тонна портловчи модда ўрнатилганди. Портлаш тўлқини 50дан ортиқ автомобилни ишдан чиқарган, яқин атрофдаги бинолар тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган
Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
19:23 / 06.04.2026