Ўзбекистон | 01:21 / 10.07.2017
34566
2 дақиқада ўқилади

Бизда шундай тажриба борлигини билармидингиз?

Халқаро Пресс клубнинг сўнгги сессиясида журналистлардан бири сенаторларга қизиқ савол билан мурожаат қилди: "Франциянинг ҳар бир фуқароси Сенатга келиб, шу ернинг ўзида сенаторлар билан учрашиш ҳуқуқига эга. Фуқаро уларга ўзини қизиқтирган саволни бериб, жавоб олиши мумкин. Одамлар сенаторлар қабулга ёзилиб, муаммосини ҳал қилиш имконига эга бўлса. Ўзбекистонда шундай тажрибани жорий қилиш мумкинми?"

"Бизда бундай тажриба йўқми?", дея таажжубланди Сенат раиси ўринбосари С.Ортиқова. - Агар Сенатга келмоқчи бўлсангиз, унинг эшиклари доимо очиқ. Хоҳ сенатор бўлсин, хоҳ унинг ўринбосари - учрашишингиз мумкин. Келишингизни айтиб қўйинг, биз сизни қабул қиламиз ва саволингизга жавоб берамиз. 

Бугунги кунда биз ҳатто қонунчиликни киритаётганда уларни ҳаётда қўллайдиган мутахассисларни ҳам эксперт сифатида таклиф қиляпмиз. 

Бизда шундай тажриба бор - мактаб, лицей, коллеж ва ОТМларда таҳсил олувчилар Сенатга келиб, унинг фаолияти билан танишишади. Нафақат Сенатда! Бизнинг сенаторлар вилоятларда, жойларда бўлганда ҳам уларнинг майдонида ёшлар билан учрашишади". 

"Франция яхши, албатта, лекин бизда ҳам ёмон эмас", - дея қўшимча қилди Халқаро Пресс-клуб модератори. 

Мавзуга оид