Сўровнома натижаси: Ота-оналарнинг 83 фоизи фарзандининг 10-синфда қолиши тарафдори
Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Ҳ.Даминов Халқаро Пресс-клубда бугунги кунда кўпчилик муҳокамасида бўлган умумий ўрта таълим мактабларида 10- ва 11-синфларни жорий қилиш масаласида маълумот берди.
"Хабарингиз бор, юртбошимиз Учтепа туманига ташриф доирасида ва яқинда бўлиб ўтган "Камолот" ЁИҲнинг тўртинчи қурултойида 11 йиллик умумий ўрта таълимни жорий қилиш бўйича таклиф бердилар. Бу борада биз жорий йилда 9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказдик. Сўровнома натижаларига кўра, 83 фоиз респондент фарзандининг назорати ва тарбияси нуқтаи назаридан 10-синфда таълимни давом эттиришини ёқлашди.
Бугунги кунда бунга тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Албатта, бу умумий ўрта таълим мактабларидаги ўринлар, ҳисоб-китоблар ишчи гуруҳ томонидан ўрганиляпти. Ҳозирги вақтда нафақат 10- 11-синф, балки фарзандларимизга касб-ҳунар ўргатиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис мактаблар қошида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил қилиш ёки яқин орада жойлашган касб-ҳунар коллежларида чуқур билим талаб қилмайдиган касбларни ўргатиш имкониятлари ўрганилмоқда.
Бу ўрганишлар натижасида янги ўқув йилига қадар 10-синфда ёки ўрта-махсус таълим муассасаларида таълимни давом эттирадиганларни ўқув қўлланмалари билан таъминлаш борасида фаолият олиб борилмоқда ва бу борада ҳукуматнинг қарор лойиҳаси ҳам тайёрланмоқда", - деди Халқ таълими вазирлиги вакили.
Мавзуга оид
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
16:00 / 11.11.2024
Хавотир билан бошланган хайрли иш – Фарғонадаги мактаб олма боғидан яхшигина даромад оляпти
15:42 / 28.10.2024
Ўзбекистонда мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
19:45 / 09.10.2024