Ўзбекистон | 17:05 / 07.08.2017
30551
1 дақиқада ўқилади

Президентнинг давлат маслаҳатчисига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари расмий сайти хабар берди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПФ-5135-сон фармонига мувофиқ Шавкат Обиджонович Тўлаганов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Унинг зиммасига эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси ҳам юкланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид