Ушбу мавзуда қоғоз қоралашга биргина нарса сабаб бўлди. У ҳам бўлса яқинда ташкил этилган «O‘zbekiston24» телерадиоканалида “Аҳмадбой” иши бўйича Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида бўлиб ўтаётган жиноий ишнинг ёритилиши ҳақидаги хабар бўлди. 

Маълумки, Kun.Uz таҳририяти Ўзбекистон ва жаҳонда бўлаётган хабарларни тезкорлик ва холислик билан ўқувчиларга етказишни ўз олдига мақсад қилган ва шу борада фаол иш олиб бормоқда. 

Тошкент вилояти чинозлик “Аҳмадбой” номи билан донг таратган Аҳмаджон Турсунбоев ва у билан бирга 6 кишидан иборат гуруҳнинг ЎзР ЖКнинг тегишли моддалари юзасидан айбланиб, суд иши бўлаётгани ҳақида сайтда хабарлар берилди. Минг-минглаб ўзбекистонликлар тақдири билан узвий боғлиқ бу мавзу сайт эътиборидан четда қолгани йўқ. 

“Аҳмадбой” сериали давом этади...Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида навбатдаги суд мажлиси

Ўзбекистоннинг “молиявий пирамида”сини ташкил этган Аҳмадбой устидан суд иши бошланди

Бундан аввал ҳам “Аҳмадбой” ишига доир қатор хабарлар берилган. 

«Чинозлик Аҳмадбой» қўлга олинганига роппа-роса бир йил бўлди

Манба: Чиноз тумани прокурори "Аҳмадбой воқеаси” фонида лавозимидан четлатилди

Kun.Uz таҳририяти мазкур суд жараёнини ёритишда холисликни таъминлаш, жиноий фаолиятга нисбатан жазонинг муқаррарлигини исботлаш мақсадида “Аҳмадбой” иши юзасидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судидаги суд мажлисларида қатнашишга қарор қилди ҳамда суд мажлисини ёритишда амалий ёрдам сўраб ушбу суд раҳбариятига мурожаат қилди. 

Kun.Uz сўрови Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг “Аҳмадбой” ишига раислик қилаётган судьяси Дилшод Камилов томонидан кўриб чиқилиб, жавоб хати йўлланди.