18:21 / 08.09.2017
78559

Дунёдаги энг катта ўзбек паловини тайёрлаш жараёнидан фоторепортаж

Бугун, 8 сентябрь куни "O’ZBEGIM" Миллий қадриятлар фестивали доирасида дунёда энг катта ош тайёрланди ва рекорд ўрнатилди. Паловнинг оғирлиги 7 тонна-ю 360 кгни ташкил этди.

Паловни тайёрлаш учун рекорд миқдордаги масаллиқлардан фойдаланилди. Хусусан, 1 500 кг мол гўшти, 400 кг қўй гўшти, 220 кг думба ва энг асосийси, 1 900 кг гуруч. Улкан қозонга 2 700 кг сабзи, 220 кг пиёз, 440 литр ўсимлик ёғи, 57 кг туз ҳам солинади. Буларнинг барчасига 100 кг нўхат, 190 кг майиз, 5 кг зира, 2 кг янчилган қалампир, 1 кг зарчава ва 350 литр сув қўшилиб, таъми ростланди.

Таом диаметри 4,2 метр, ҳажми 8000 литр бўлган, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида махсус қуйилган қозонда пиширилди. Қозоннинг умумий оғирлиги 7070 кгни, чуқурлиги 1 метрни ташкил этди. Қозон ўчоғи эса деярли 3 тонна бўлди.

Рекордни қайд этиш учун Guinness World Records вакиллари: ҳакам — Ричард Стеннинг (Richard Stenning), тасвирчи — Оливер Грейнджер (Oliver Granger), бошловчи, халқа айлантириш бўйича дунёнинг саккиз карра рекордчиси Марава Вомп (Marawa Wamp) Ўзбекистонга келишди. Уларга 4 нафар гувоҳ ҳамда ДСЭНнинг икки нафар инспекторлари ёрдам беришди.

Дунёдаги энг катта паловни тайёрлаш жараёнини "КUN.UZ" мухбири ҳам бевосита кузатиб борди. Ошни тайёрлаш вақтида мухрланган фотосуратларни томоша қилинг.

Top