Якунланиб бораётган 16 сентябрь, шанба куни Ўзбекистонда ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари KUN.UZ дайжестида.
ЎЗБЕКИСТОН:

Куннинг энг муҳим янгиликларидан бири — бугун Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев юртимизга ташриф буюрди. У Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди. Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 10 дан зиёд ҳужжат имзоланди. Президентлар Қозоғистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси билан танишишди.
Куннинг бошқа муҳим хабар ва янгиликлари:

Ўзбекистон дунё парламентларидаги аёллар рейтингида 126-ўринда
Бизнес-омбудсман фаолияти учун қўшимча кафолатлар


















