Аргентина охирги 6 та расмий учрашувда рақиблари дарвозасига 5 та гол киритган. Улардан 4 тасида Месси ўзини кўрсатган, яна битта гол автогол билан урилган. 2016 йил ноябрда Аргентина Колумбияни 3:0 ҳисобида мағлуб қилган. Ушбу ўйинда Мессидан ташқари, Анхель Ди Мария ва Лукас Пратто ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйишган. 

Таъкидлаш жоизки, айнан Леонинг саралаш босқичининг сўнгги турида Эквадорга қарши учрашувда урган учта голи Аргентинани ЖЧ финал босқичига олиб чиқди. Аргентина учрашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, саралаш босқичини 3-ўрин билан якунлади.