Жаҳон | 09:03 / 14.12.2017
10604
3 дақиқада ўқилади

Россияга қарши ахборот уруши нега келиб чиқмоқда?

Фото: РИА Новости

Россияга қарши ахборот уруши унинг суверенитетини бўғиб қўйиш ҳаракатлари билан боғлиқ, дея маълум қилди Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

"Биз ҳозирда гувоҳ бўлаётган нарса, бу қарама-қаршилик, у, катта эҳтимол билан, Россия суверенитетини, суверен овозини бўғиб қўйиш ҳаракатлари билан боғлиқ. Россиянинг ўз овозини жаҳон ҳамжамиятига етказиш бўйича ортиб бораётган имкониятлари, ошаётган салоҳияти, жумладан технологик нуқтаи назардан ҳам, бизнинг мамлакатимизга қарши йўналтирилган ёлғон янгиликларни рад этиш бўйича овозини бўғишдир", - дея айтиб ўтди Песков "Россия 24" телеканали эфирида.

Унинг таъкидлашича, ахборот қарама-қаршилигини юзага келтираётганлар “бизни бўғиб қўйишга ҳаракат қилмоқда”. "Биз ҳам бунга жавоб берамиз", - дея қўшимча қилиб ўтди Песков.

Россия президенти матбуот котибининг қайд этишича, Россияда ишлаётган кўплаб хорижий ОАВ “бировнинг ноғорасига ўйнайди”, бироқ улар бу мамлакатда ишлашда давом этмоқда, ҳамда ҳеч ким уларга қаршилик кўрсатаётгани йўқ.

"Бу ОАВ бизнинг давлатда эркин ишлаш имкониятига эга. Эҳтимол, биз айнан шу билан ҳам фахрланамиз. Дарвоқе, биз шерикларимиз эътиборини тортмоқчи бўлаётган нарса – бу ерда хорижий ОАВ учун қандай иш шароитлари яратилганига боғлиқдир", - дея маълум қилди Песков.

Шунингдек унинг таъкидлашича, хорижий агентлар тўғрисидаги қонун хорижий журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилмайди. "У фақат буни тартибга солади ва, айтайлик, бу ОАВ учун маълум бир ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклайди", - дея қўшимча қилиб ўтди матбуот котиби.

Песковнинг шунингдек кўрсатишича, RT телеканали қатор мамлакатларда, хусусан, Францияда ўзига нисбатан салбий муносабат билан тўқнаш келмоқда. Унинг эслатишича, бу мавзу Россия ва Франция президенти Владимир Путин ҳамда Эммануэль Макроннинг Версалдаги учрашувида кўтарилган, бироқ франциялик етакчи бу унинг рус телеканалига нисбатан шахсий муносабати билан боғлиқ эканини маълум қилганди.

"Биз Франция президентини чуқур ҳурмат қиламиз, унинг Россия-Франция икки томонлама муносабатларидаги саъй-ҳаракатларини қадрлаймиз. Бироқ бунга қўшила олмаймиз", - дея хулоса қилган Песков.

Мавзуга оид