Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Катта раҳмат». Порошенко Россияга қарши санкциялар узайтирилганидан хурсанд
Украина президенти Пётр Порошенко Европа иттифоқига аъзо мамлакатлар етакчиларига Россияга нисбатан иқтисодий санкциялар муддатини узайтириш бўйича қабул қилинган қарор учун миннатдорчилик билдирди.
«Германия канцлери Ангела Меркель ҳамда Франция президенти Эммануэль Макронга «норманд шакли» бўйича шериклар сифатида, шунингдек ЕИдаги барча дўстларимизга Украинани қўллаб-қувватлаганликлари учун раҳмат, дейман», - дея ёзди Порошенко фейсбукдаги ўз саҳифасида.
Унинг таъкидлашича, бу «Москвага ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун яхши жавоб ҳамда Кремль сиёсатида ўзгаришлар юз бериши лозимлигига оид аниқ чақириқдир».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа иттифоқи давлатлари етакчилари Россияга қарши жорий этилган иқтисодий санкцияларни 2018 йилнинг ўртасига қадар узайтириш ҳақидаги қарорни қабул қилишгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
00:26
Қозоғистон-Россия чегарасида автомобиллардан иборат кўп километрли тирбандлик юзага келди
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026