KUN.UZ сайтида Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиевнинг ўз ваколатларини суиистеъмол қилиб, мактаб директорларини ургани, уларни ҳақорат қилгани ҳақида бир неча маротаба мақолалар эълон қилинган эди. 

Видео: Ҳоким мактаб директорларини урди

Муштумзўр ҳокимга қонунларимиз нима дейди?

Прокуратура туман ҳокими мактаб директорларини калтаклагани билан боғлиқ вазиятни текширишни бошлади

Муштумзўр ҳоким узр сўради, лекин у бу билан қутулмайди

«Босди-босди» бўлишига йўл қўймаслик керак». Директорларни калтаклаган ҳокимга қандай чоралар бор?

Сайхунобод ҳокими жазодан қутулиб қолдими?

Жорий йил 28 декабрь куни Сирдарё вилояти прокуратурасининг KUN.UZ таҳририятига маълум қилишича, Сайхунобод туман прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижаси бўйича Сайхунобод туман ҳокими Носиржон Эгамбердиевнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр қимматини қасддан камситиш ва 183-моддаси назарда тутилган майда безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш ҳуқуқбузарлиги аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

Сайхунобод туман ҳокими Носиржон Эгамбердиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси ва 183-моддаси билан қўзғатилган маъмурий ишлар кўриб чиқиш учун 2017 йил 28 декабрда маъмурий ишлар бўйича Сайхунобод туман судига юборилди. Эндиликда туман суди унга 5 млн сўмдан ортиқ миқдорда маъмурий жазога тортилиши тахмин қилинаяпти.