Жамият | 11:30 / 31.12.2017
15609
2 дақиқада ўқилади

Ярим кўнгилларни хушнуд этиш умидида...

Бугун, 30 декабрь куни, Тошкент вилояти ҳокимлиги, KUN.UZ таҳририяти ҳамда “Райҳон” тармоқ ресторанлари ҳамкорлигида Тошкент вилояти, Бўка тумани, 15-сонли Меҳрибонлик уйи болажонлари учун байрам дастури бўлиб ўтди. Тадбир “Райҳон” оилавий таомлар ресторани ҳомийлигида ташкил этилди. Байрамда 175 нафар болалар тўкин дастурхон, қувноқ мусиқа садоси остида ўйин-кулгу ва  хурсандчилик қилишди. 

Жажжи кўнгилларнинг қувончи атрофдагиларга ҳам ўтди, махсус шоу-дастур эса байрам шукуҳига алоҳида завқ қўшди. Ҳар бир болажонга тақдим этилган янги йил совғаси болаларни янада хурсанд қилди. 

Инсондан охир-оқибат фақат яхшилик, меҳр ва яхши хотира қолади. Шундай инсонлар бор, меҳрга зор, эътиборга интизор. Яна шундай одамлар бор-ки, ҳар сўзида, ҳар ҳаракатида савоб умиди бор. Давлатимиз томонидан боқувчисидан айрилган, меҳнатга лаёқатсиз ёки вояга етмаганларга етарли даражада ғамхўрлик кўрсатилиб, зарур барча шароитлар яратилган ҳамда меҳри дарё тарбиячилар меҳнат қилишади. Гарчи ҳамиша қорни тўқ, эгни бут бўлса-да,  яна бир ширин сўз, яна бир меҳрли эътибор ила кемтик кўнгилларни обод этиш мақсадида ташкиллаштирилган ҳайрия тадбири барча савобталабларга ўрнак бўлса ажаб эмас.

 

Мавзуга оид