Президент “Каптива” совға қилган Алишер Қурбонов нима учун Қорақалпоғистонга қайтди?
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги барпо этилаётган замонавий логистика марказида фермер хўжалик раҳбари Қутлимурат Панаев билан суҳбатлашиб, Германияда 11 йил давомида чорвачилик бўйича ишлаган доктор Алишер Қурбановга Қорақалпоғистонга қайтиб ишлаётгани учун Каптива автомашинасини совға қилгани ҳақида маълумот берилган эди.
Хўш, Алишер Қурбонов нима учун ва қандай қилиб яна Қорақалпоғистонга қайтди? “Еркин Қарақалпақстан” нашри бу саволга жавоб олиш учун у билан суҳбатлашди, деб ёзмоқда Kruz.uz.
“2017 йили "Panaev farms" фермер хўжалиги раҳбари Ислам Панаев Германияга семинттал наслли қорамол сотиб олишга борди. Шунда мен унга 60 бош семинттал наслли мол, Австриядан 300 бош эчки сотиб олишда ўз маслаҳатларим билан ёрдамлашдим. Сентябр ойида қишлоққа навбатдаги меҳнат дам олишига келганимда, шу олиб берган молларнинг ҳолатини кўриш мақсадида фермер хўжалигида бўлганимда бу ердаги ишларда ўзгариш киритиш шарт ва тартибга солиш зарур бўлган ҳолатларни кўрдим.
Ана шундан бошлаб ушбу хўжаликнинг ишларини тўғри ташкиллаштириш ва иқтисодий томондан тартибга солиш бўйича ўзимнинг маслаҳатларимни бериб, менежер лавозимида ишлаб келмоқдаман. Ҳозир бу хўжаликнинг чорвачиликдаги ҳолати анча яхши томонга ўзгарди. Баҳорда сотиб олиб келинган молларимизнинг сони 130 бошга етди. Шунингдек, фермада Ҳолландиядан олиб келинган голштейн наслли қорамоллар ҳам боқилмоқда. Ҳозирги кунлари уларнинг ҳар биридан кунига ўртача 20 литрдан сут соғиб олиниб, ўзларимизда қайта ишланиб, "Panamilk" маркаси билан 55 турдаги сут маҳсулотлари тайёрланиб, савдо ўринларига етказиб берилмоқда”, - дейди Алишер Қурбонов.
Мавзуга оид
16:15 / 25.09.2024
Музработ туманига янги ҳоким тайинланди
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024