Мазкур қарорнинг 6-банди ижроси юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида сўроқ жараёнини стенография қилиш, видеокузатув, шунингдек тергов ҳаракатларини аудио ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил этилиб, терговчилар томонидан амалиётда фойдаланиш йўлга қуйилди, деб хабар беради «Kun.uz»га вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Махсус хоналарни ташкил қилишда илғор хорижий тажрибалар ўрганиб чиқилиб, замонавий аудио ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган.

Хоналарда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПК талаблари асосида процесс иштирокчилари билан видеокузатув ёрдамида юзлаштириш, таниб олиш ва бошқа тергов харакатлари амалга оширилиб келинмоқда.